Қиш тонгида фойдали чой дамланг!

10:01, 22 ноябрь

Аёзли кунларда ўрнимиздан аранг турамиз-у, иссиққина чой ичгимиз келади. Ана шу бир пиёла чой нафақат мазали, балки фойдали бўлиши ҳам мумкин.

 

ТЕТИКЛАШТИРАДИ

Қалампирмунчоқ, қорағат (жеми ёки мураббоси), лимон ўт қўшилган қора чой организмни қувватлантириб, ҳаётий фаоллигини оширади. Асаб тизимига ижобий таъсир этиб, жигар фаолиятни яшилайди. Шу билан бирга қон босимини ҳам меъёрда ушлайди.

 

ТИНЧЛАНТИРАДИ

Мелисса, мойчечак гули, малина (жеми ёки мураббоси), тошчўп (чабрец) ўсимликлари қўшилган қора ёки кўк чой эса алламаҳалгача ёзув-чизув ишлари билан банд бўлганлар учун фойдалидир. Бундай чой нафақат чарчоқни кетгазади, балки асабни тинчлантириб, куннинг ҳайрли бошланишини таъминлайди.

 

ДАРМОН БЎЛАДИ

Бир стакан қора чойга ярим чой қошиқ занжабил кукуни аралаштириб, таъбга кўра асал қўшилади. Танга иссиқлик улашувчи чойни оз-оздан ичишингиз мумкин. Қувватсизликда дармон, шамоллаш аломатларида эса шифо бўлади. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!