Визажистдан 8 маслаҳат

10:22, 22 ноябрь

Насиба НУРМАТОВА, визажист тавсия этади:

1.    Юз терингизни қисқа муддат ичида тетиклаштириш учун аввал галма-галдан иссиқ ва совуқ сувда юзингизни ювинг, сўнг минерал сув билан чайиб олинг. Бу қон алмашунивини яxшилайди ва крем таъсирини кучайтиради.

2.    Кўз атрофидаги қопчалардан халос бўлиш учун корректордан фойдаланиш  энг самарали ва тезкор усул саналади. Корректор суртилгандан сўнг бир неча дақиқа ўтгач, жуда оз миқдорда кўз кремидан фойдаланинг. Бу кўз атрофи терисини бир текис кўринишда бўлишига ёрдам беради.

3.    Тери ранггига мос келувчи тонал кремни танлаш учун аввал уни иягингизга суртинг. Бир дақиқадан сўнг крем тана ҳароратида эрийди, шунда ранги сизнинг табиий рангингиз билан мос келиши ёки келмаслигини аниқлаб олишингиз осон кечади.

4.    Ёшингиз улғайгани сайин тень ва ёғупа (румяна) танлашга алоҳида этибор қаратиш лозим. Ёғли ялтироқ тенлар ажинларга сингиб, ёшингизни «сотиб қўяди». Жудаям тўқ ранг румяна юзга чарчаган кўриниш беради.

5. Пардоз қилиш жараёнида иложи борича юзингизга ҳам чап, ҳам ўнг томондан ёруғлик тушишига эътибор қаратинг.

6. Нигоҳларингизга ёрқинлик бағишламоқчи бўлсангиз, бир вақтнинг ўзида битта рангнинг 2-3 хил турини ишлатинг. Яъни ёрқин рангли тенни қошнинг тагига, ўртачасини бутун қовоққа ва тўқроқ рангини эса қовоқнинг ўртасига суртинг.

7. Маникюр қилишга уста бўлмасангиз, тирноғингизга сутранг лак суртинг.  У бир текис суртилмаган бўлса ҳам, буни ҳеч ким пайқамайди. Битта шарти – аввало, тирноқлардаги эски лакни тозалаб артиш даркор.

8Агар тирноғингизни бўяш ва қуритишга вақтингиз бўлмаса, уларга тирноқ эговлагич ёрдамида ишлов беринг. Профессионал тирноқ эговлагичдан фойдалансангиз, мақсадга мувофиқ бўлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!