Юрак, буйрак, меъда-ичак хасталиклари ҳамда варикозга даво – хурмо

10:29, 22 ноябрь

Куз якунига етай деганда пишиб етиладиган хурмонинг ширин таъми кўпчиликка манзур. Билсангиз, уни севиб истеъмол қилгач, организмимиз керакли витамин ва минералларга тўйиниб, бир неча хасталикларга қарши курашар экан.

 

  • Хурмо таркибида кўп миқдорда глюкоза, сахароза, С, А, РР витаминлари, лимон кислотаси, темир, кальций, калий, натрий, магний, оқсил, углевод, йод мавжуд бўлгани боис, у иммунитетни мустаҳкамлайди.  
  • Иштаҳани очиб, асабларни тинчлантиради. Иш унумдорлигига салмоқли таъсир кўрсатади.
  • Буйрак касалликларига чалинган беморлар учун фойдали озуқадир. Чунки хурмо пешоб ҳайдаш, буйракдаги тошларни эритиш хусусиятига эга.
  • Калийга бой бўлгани боис, юраги безовта қилувчи беморлар кунига 2-3 дона хурмо ейишса, дард енгиллашади.
  • Йодга бой бўлгани боис, буқоқнинг олдини олишга хизмат қилади.
  • Ичакни керакли бактериялар билан таъминлайди. Шу боис халқ табобатида меъда-ичак хасталикларини даволашда кенг қўлланилади.
  • Кўз ва тери саломатлигида ўрни беқиёс. Шунингдек, организмда саратон ривожланишининг олдини олади.
  • Хурмони кўп истеъмол қилувчиларнинг қон босими меъёрида бўлади.
  • Томирларнинг варикоз кенгайишида хурмо ёрдамга келади.
  • Тўйимли мева бўлгани боис, уни истеъмол қилганда очлик ҳисси камаяди.
  • Ўпка фаолиятини яхшилайди. Айниқса,  кашандалар хурмони кўп истеъмол қилишлари лозим.
  • Камқонликни даволаш учун кунига икки марта 100 мл. хурмо шарбатини таомдан аввал ичиш керак. Шунингдек, хурмо барглари қўшиб дамланган чой ҳам фойдалидир.
  • Шамоллаш ва йўталда хурмо шарбатига қайнатилган иссиқ сув қўшиб, томоқни чайиш наф беради.
  • Хурмо шарбати билан оғиз чайилса, милк яллиғланишини бартараф қилади.
  • Хурмо ва олмадан косметик ниқоб тайёрлаб, юзга суртилса, ҳуснбузарлар арийди.

 

Шуниси ҳам борки...

 

  • Таркибида кўп миқдорда глюкоза мавжудлиги боис, қандли диабетга чалинган беморлар хурмони кам истеъмол қилганлари маъқул. 
  • Ошқозон ва ичак операциясидан сўнг хурмодан парҳез қилиш керак.
  • Вазн йўқотиш ҳаракатида юрганлар хурмони ҳаддан зиёд кўп емаганлари маъқул.
  • Хурмони сут ёки совуқ сув билан бирга еб бўлмайди.
  • Кичик ёшдаги болаларга бермаган маъқул.
  • Хурмо пишиши билан уни бирданига кўп миқдорда истеъмол қилмай, кунига 2 тадан бошлаб, аста-секин 5 тагача ейиш мақсадга мувофиқдир.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!