Саратонга чалинган аёл фарзандли бўлди

10:32, 22 ноябрь

Икки қизни дунёга келтирган аёл, энди ўғил фарзанд кўриш ҳақида орзу қилди, аммо унга қўйилган даҳшатли лейкоз – “оқ қон” ташхиси, узоқ муддатли кимётерапия курси барча орзу-умидларига нуқта қўйди, деб хабар берди “Nonbox.ru” нашри 

Врачлар унинг фарзанд кўриш эҳтимоли атиги 1 % эканлиги ҳақида огоҳлантиришди...

Кайли Гилбертда касалликнинг илк белгилари бундан икки йил илгари пайдо бўлганди. У ҳар доим ўзини беҳол ҳис қилар, биров индамаса, суткасига 18 соатлаб ухлаши мумкин эди. Аёлнинг ишда зўрға юрганини кўрган бошлиғи унга касалхонага боришни тавсия қилди. Қон таҳлили натижалари Кайлининг лейкоз, яъни оқ қон таначалари саратонига чалинганини кўрсатди. 

“Менга қўйилган ташхисни эшитиб, даҳшатга тушдим, бир пайтлар саратонга чалинган одамлар ҳақида эшитганимда, даҳшатли касаллик менга ҳам даф қилиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган эканман”, деб хотирлайди аёл.

Врачлар зудлик билан кимётерапия олиш кераклигини, бўлмаса 72 соат давомида вафот этиши мумкинлиги ва кимётерапиядан кейин ҳеч қачон фарзанд кўра олмаслиги ҳақида огоҳлантиришди.

“Врачларнинг гапини эшитиб, тушкунликка тушдим, чунки ҳар доим ўғлим бўлишини орзу қилардим”, — дейди Кайли.

Кимётерапия қабул қилгандан кейин у Кайлининг ичакларига акс таъсир қилди ва операцияни бошдан кечирди. Шундан кейин аёл ўзини бир мунча енгил ҳис қилди, врачлар ҳам ремиссияни қайд этишди. Аммо орадан маълум фурсат ўтгач, Кайли ўзини яна ёмон ҳис қила бошлади. Қон таҳлиллари ва УТТ текшируви натижасида унинг 4,5 ойлик ҳомиласи борлиги аниқланди. Буни эшитиб, аёлнинг боши кўкка етди, у соғ-саломат, соғлом ўғил фарзандни дунёга келтирди ва уни Эйлон деб атади.

“Илк маротаба ўғлимни қўлга олганимда, нимани ҳис қилганимни оддий сўзлар билан ифодалаб бера олмайман. Яратган Эгам илтижоларимни эшитди! Ҳозир ортимга қараб, қандай кунларни бошдан ўтказганимни, энди эса қанчалар бахтли эканлигимни ҳис қиляпман”, — деди  Кайли.

У ҳар олти ойда касалхонага бориб, соғлиғини текширтириб туради.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!