Тошкент шаҳар ҳокимлиги аҳоли учун ҳар бир туманда диспетчерлик хизмати ташкил этди

10:56, 22 ноябрь

1055 диспетчерлик хизмати аҳолининг қиш-қировли кунларда иссиқлик, табиий газ, электр таъминоти, кўп қаватли уйларнинг ертўлалари, кириш йўлаклари, чордоқлар, том устидаги барча муаммолар  ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ бошқа масалалар бўйича мурожаатларни узлуксиз тун-у кун давомида қабул қилиши ва бу муаммоларни тезкорлик билан бартараф этишини маълум қилади.

Шу билан бирга, тўрт рақамли диспетчерлик хизматлари ҳар бир туманда ҳам ташкил этилган бўлиб, улар қуйидаги рақамлар орқали аҳолини қийнаётган барча муаммоларга зудлик билан ечим топиш устида иш олиб боради:

Бектемир тумани                    - 1068
Миробод тумани                     - 1079
Мирзо Улуғбек тумани            -  1075
Олмазор тумани                      - 1070
Сергели тумани                       - 1071
Учтепа тумани                         - 1073
Чилонзор тумани                     - 1056
Шайхонтоҳур тумани              - 1077
Юнусобод тумани                    - 1078
Яккасарой тумани                   - 1074
Яшнобод тумани                      - 1076

Ушбу диспетчерлик хизматига қилинган ҳар бир мурожаат аудио форматида ёзиб олинади ва уларнинг ижроси устидан тизимли назорат ўрнатилади. Бир сўз билан айтганда, Сизнинг 1055 диспетчерлик хизматига қилган ҳар бир мурожаатингиз ижроси доимий назоратда бўлиши таъминланади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!