11 ёшли қизча шкафидан қидирувдаги жиноятчини топди

11:55, 22 ноябрь

Американинг Оклахома штатида яшовчи 11 ёшли Пресли Браун (Presley Brown) хонасидаги шкаф ичида бегона йигит ўтирганини кўриб, даҳшатга тушди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

11 ёшли  Пресли Браун (Presley Brown) ётоқхонасидаги шкаф ичида ўтирган  бегона эркак — Рейс Кокс (Race Cox)ни кўриб, даҳшатга тушди. 26 ёшли йигит қизчанинг кийимлари турган шкаф ичига беркинган. Қизчанинг бақирганини эшитиб, хонага ота-онаси югуриб келган. Қизчанинг отаси Кокс билан муштлашган, шундан кейин у 100 долларни ўғирлаб, қочиб кетган. Жиноятчининг қандай қилиб уйга киргани, ҳозирча номаълум. 

“Энди ҳар сафар шкафга кўзим тушса, қаттиқ қўрққаним ёдимга тушяпти”, дейди қизча. Унинг шкафига беркинган Рейс Кокс полиция томонидан қидирувда бўлган. У тўртта жиноят юзасидан айбланган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!