101 ёшли она 63 ёшли ногирон ўғлини то дунёдан кўз юмгунча ўзи парвариш қилди

12:25, 22 ноябрь

Оналар ҳақида кўплаб ҳикояларни эшитганмиз, улар ҳақида қанча гапирсак ҳам кам. Қуйидаги воқеа она фарзанди учун ҳамма нарсага тайёрлигини, боласи учун ҳатто ўлимни ҳам енгиб, юз ёшгача яшаши мумкинлигини яна бир бор исботлайди, дейди “Мarketium.ru” нашри.

Бу аёлнинг исми  Мелия Мэд Диа (Meliah Md Diah) бўлиб, у Малайзияда истиқомат қилади. Агар у тирик бўлганда бу йил 101 ёшга кирган бўларди. У сўнгги нафасигача 63 ёшли ногирон ўғлини парвариш қилди.

Энг қизиғи, бу қотма аёл ҳеч қачон тақдиридан нолимаган, ҳеч қачон зорланмаган. Оёғи қуриб, ногирон бўлиб қолган ўғлини то ўлгунча ўзи парвариш қилиб, меҳрибончилик қилди.  Онаси жон таслим қилгандан кейин ногирон ўғилни қўлда кўтарганча, видолашиш учун унинг ёнига олиб боришди.

Абдул Раҳмон Сауд етим бўлиб қолди. Тўрт мучаси соғ одам учун бу жуда оғир руҳий зарба бўлади,  ногирон одам учун эса ҳақиқий даҳшатдир. Чунки у қимирлаш нари турсин, ҳаттоки гапира олмайди ҳам. Вақт ўтган сари кампир хотирасини йўқотган бўлса-да, ўғлининг исмини, унинг эҳтиёжларини бирор маротаба унутмаган!

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!