Криштиану Роналду ҳар йилги мақсади нимадан иборат эканини айтди

12:58, 22 ноябрь

“Реал Мадрид” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду “Олтин тўп–2016” мукофотини қўлга киритишни жуда хоҳлаётганини маълум қилди.

“Мақсадим ҳар йили “Олтин тўп”ни қўлга киритишдан иборат. Ўтган йили ушбу мукофотни юта олмагандим. Бу сафар ютишимга умид қиламан”, – дейди Роналду.

Эслатиб ўтамиз, Роналду “Реал” билан Европа Чемпионлар лигасида ғолиб бўлганди. Португалия термаси билан эса Европа чемпионига айланди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!