“Бунёдкор” клуби “Локомотив”ни чемпионлик билан, “Насаф”ни бронза медали билан табриклади

15:08, 22 ноябрь

Олий лига-2016 мусобақалари якунланишига бир тур қолганида барча совриндорлар аниқланди.

“Бунёдкор” футбол клуби пойтахтнинг “Локомотив” жамоасини тарихда илк маротаба чемпионлик унвонини қўлга киритгани билан самимий муборакбод этди.

"Бир неча йил мобайнида олиб борилган кенг кўламли ишлар, ниҳоят, самара берди. Якунланаётган мавсумда “Локомотив” Осиё чемпионлар лигаси ва Ўзбекистон кубоги мусобақаларида ҳам муваффақиятли иштирок этгани таҳсинга лойиқ. Ўз навбатида, Қаршининг “Насаф” жамоасини чемпионатнинг бронза медаллари ҳамда мамлакат кубоги финалига чиққани билан табриклаймиз!", — дейилади хабарда.  

Қайд этиш жоиз, "Бунёдкор" жорий мавсумни кумуш медаллар билан якунлаши аввалроқ ойдинлашганди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!