Ўзбекистон ҳукумати Ҳиндистон халқига чуқур таъзия изҳор этди

15:28, 22 ноябрь

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Президенти Пранаб Кумар Мукержига мактуб йўллади. 

Мактубда Уттар-Прадеш штати Канпур шаҳрида юз берган темир йўл ҳалокати оқибатида кўплаб инсонларнинг нобуд бўлгани ва жароҳат олгани сабабли ҳамдардлик билдирилган.

Ўзбекистон раҳбари чуқур таъзия изҳор этиб, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жабрланганларга самимий ҳамдардлик туйғуларини етказиб қўйишни сўради.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!