Молия вазири Рустам Азимовнинг виртуал қабулхонаси очилди

15:46, 22 ноябрь

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги веб-сайтида Молия вазири Рустам Содиқович Азимовнинг виртуал қабулхонаси очилди. 

Унда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинади. Виртуал қабулхона манзили www.mf.uz. Мазкур веб-сайт фойдаланувчилари ушбу манзилга кириб, махсус шаклини тўлдириш орқали ўз аризалари, шикоятлари ва таклифларини қолдиришлари мумкин. 

“Молия вазирлиги мурожаат юборишида электрон рақамли имзо бўлиши талаб қилинмайди”, — дейилади хабар матнида.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!