Тилларанг пирог - ҳатто қовоқни хушламайдиганларга ҳам ёқади!

15:50, 22 ноябрь

Зарур масаллиқлар (10 кишилик): 1 дона узунчоқ шаклдаги қовоқ, 200 гр. шакар, 150 гр. ун, 100 гр. сариёғ, 4 дона тухум, 4 ош қошиқ қаймоқ, 3 ош қошиқдан крахмал ва лимон шарбати, 2 ош қошиқ сметана, 1 чой қошиқ лимон қириндиси, долчин, ёнғоқ, туз.

Тайёрланиши: 1. Қовоқни уруғидан тозалаб, 50 дақиқага 200 даражада қиздирилган газ печига қўйинг. Кейин пўстини олиб ташлаб, қовоқни яхшилаб эзинг.

2. Ун, сариёғ, 1 дона тухум ва 50 гр. шакарни аралаштириб, хамир тайёрланг-да, ярим соат музлаткичда қўйинг.

3. Қовоқли бўтқа совигач, қолган шакарни аралаштириб, крахмал, сметана, долчин, майдаланган ёнғоқ, лимон шарбати ва қириндиси, қаймоқни қўшинг. Қолган тухумни ҳам аралашмага солинг.

4. Хамирни юпқа қилиб ёйиб, ёғланган қолипга қўйинг. Устидан қовоқли аралашмани солинг. 180 даражада қиздирилган газ печида 45 дақиқада пишади. Пишгач, майдаланган ёнғоқ ва қаймоқ билан безаш мумкин.

Тайёрланиш вақти: 2 соату 40 дақиқа.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!