Шотландиялик фуқаро 18 миллион доллар ютиб олганидан сўнг ҳам сантехник бўлиб ишлашда давом этди

16:10, 22 ноябрь

Шотландиянинг Элдерсли штатида яшовчи 52 ёшли сантехник Жон Доэрти лотереядан 14 миллион фунт(қарийб 18 миллион доллар) ютиб олди, бироқ у ўз ишини давом эттиришини маълум қилди, деб ёзади “Вести”. 

Бундан ташқари, у ўз тоифасини ошириш учун касби бўйича курсларга ёзилган. Жон газ инспектори бўлишни ҳам режалаштирилган. 

Доэртининг мижозлари у 18 миллион доллар ютиб олганидан сўнг ҳам уйма-уй юриб, ҳожатхоналарни таъмирлаб, ахлатларни тозалаётганидан ҳайратга тушди. Эр-хотин Доэртилар рекорд даражадаги суммани ютиб олганларидан сўнг ҳам ҳаёт тарзини умуман ўзгартирмади. 

Жоннинг айтишича, у ўз ишини севади, шунинг учун ҳеч қачон касбини ўзгартирмайди. 

“Мен катта миқдордаги пул ютиб олганимдан кейин ҳам умуман ўзгарганим йўқ, ишдан бўшашни эса хаёлимга ҳам келтирмаяпман. Менга ҳамма ютиб олган пулимни олиб, иссиқ мамлакатлардан бирига бориб, дам олишимни маслаҳат беряпти. Бироқ бундай ҳаёт тарзи менга эмас. мен ўз ишимни севаман ва умримнинг охиригача унга содиқ қоламан”,—дейди Доэрти.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!