Ёрингиз нечта гул совға қилишида ҳам маъно бор!

16:17, 22 ноябрь

Бўлажак куёвлар, қалбингизни ром этган паривашнинг кўнглига чуқурроқ кириб боришни истасангиз, гул ҳадя этинг. Қуйида эса нечта гул совға қилинганда қандай маъно борлигини ёзамиз. Ўйлаймизки, юрагингиз маликаси ҳам уларни ўқияпти ва сиз нечта гул ҳадя этиб, нима демоқчи бўлганингизни билиб олади. Демак, диққат қилинг:

1 та гул совға қилсангиз, бу «Сен менинг ягонамсан!» демакдир.

3 та гул — «Сен билан дунё кезишни истайман!»

5 та гул — «Мен сени севаман!»

7 та гул — Дунё ҳалқлари орасида «Унаштириш куни»да айнан шунча гул берилади.

9 та гул — «Сени дўст сифатида ҳурмат қиламан».

10 та гул — «Сен учун нимадир қилишни истайман».

11 та гул — «Сен менинг дўстимсан».

12 та гул — «Бизга қийин, лекин ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади».

13 та гул — «Сендан хафаман».

14 та гул — «Сен менинг борлиғимсан!»

15 та гул — «Менинг ҳурматимга муносибсан». 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!