Апельсин асабни тинчлантиради

09:18, 23 ноябрь

Апельсин меваси иштаҳани яхшилайди, таркибидаги калий, аскорбин кислотаси ва витаминлар ҳисобига гипертония, атерослекроз, жигар фаолияти билан боғлиқ хасталикларда фойдали. Шунингдек, ёғли таомдан сўнг бир-икки бўлак апельсин меваси истеъмол қилиш овқат яхши ҳазм бўлиши ва холестерин миқдори кўтарилмаслигини таъминлайди.

Рецепт:

  • Асабни тинчлантиришда: апельсин пўстини қуритиб, 1,5 чой қошиғини чойнакка солинг. 2 чой қошиқ лимонўт (мелисса) ўсимлигидан ҳам қўшиб, қайнаган сув билан дамланг. 10-15 дақиқа дам егач, таъбга кўра асал аралаштиринг ва 150 граммдан кунига 2-3 маҳал қабул қилинг. Бу дамлама асаб толаларини бўшаштириб, безовталик ва зўриқишдан халос этади.

Кимларга мумкин эмас?

Апельсин мевасини меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш турли ножўя таъсирларга эга. Ошқозон яраси, 12 бармоқли ичак, гепатит, холецистит, қабзият, ошқозон суюқлигининг нордон муҳитидаги юқори кўрсаткич каби ҳолатларда апельсин меваси ва ундан тайёрланган малҳамлар тавсия этилмайди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!