Нилуфар Усмонова турмуш ўртоғига бағишланган таронага клип суратга олди

10:27, 23 ноябрь

Хонанда Нилуфар Усмонова тез кунда “Keл иккимиз” деб номланган янги қўшиқ ва клипни мухлислар ҳукмига ҳавола этади.

“Янгисидан қачон эшитамиз, деб берилаётган саволларга жавоб”, деб ёзади Нилуфар. 

Хонанданинг матбуот котиби берган маълумотларга кўра, ушбу тарона хонанданинг турмуш ўртоғига аталган бўлиб, у 2 йил олдин уларнинг турмушларига 10 йил тўлиши муносабати билан совға тарзида яратилган. Орадан 2 йил ўтиб, Нилуфар ушбу таронани клип билан премьера қилишга қарор қилди. 

Клип режиссёр Ёлқин Тўйчиев томонидан суратга олинган бўлиб, ундаги бош ролларни Шаҳзода Матчонова, Шаҳло Темирова ҳамда Сарвар Исаевлар ижро этишган.














Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!