ЕЧЛ 1/8 финалига йўл олган жамоалар сони яна 5 тага кўпайди

10:29, 23 ноябрь

Европа чемпионлар лигаси “F”,  “E”,  “G” ва  “H” гуруҳларида 5-тур учрашувлари бўлиб ўтди ва мусобақанинг нимчорак финалига чиққан яна 5 жамоа номи маълум бўлди. 

Турнирнинг “E” гуруҳида “Монако” 1-ўрин билан, “Байер” 2-ўрин билан ЕЧЛ нимочрак финалига йўл олди. “Тоттенхэм” ва ЦСКА Европа Лигаси йўлланмаси учун кураш олиб боради.

“F” гуруҳида “Реал” 2:1 ҳисобида “Спортинг”ни таслим қилиб, плей-офф йўлланмасига эга бўлди. Дортмунднинг “Боруссия” клуби 4-тур якунида плей-оффга чиқиб бўлганди. “Спортинг” ҳамда “Легия” Европа Лигаси учун курашади.

Мусобақанинг “G” гуруҳида “Лестер” ўз майдонида “Брюгге” устидан 2:1 ҳисобида зафар қучиб, 1/8 финалга йўлланма олди. “Копенгаген” ва “Порту” Чемпионлар Лигасида қолиш учун курашади.

“H” гуруҳида “Ювентус” сафарда “Севилья” устидан эришилган 3:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг плей-оффга йўлланма олди. “Севилья ва ”“Лион” сўнгги турда ЕЧЛ йўланмаси учун курашади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!