Игорь Сергеевнинг Хитойдаги сафари қариди

10:36, 23 ноябрь

Шу йилнинг июл ойида Хитойнинг “Бейжинг Гоан” клуби ўз таркибига Ўзбекистон Миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игор Сергеевни қўшиб олган эди.

“Sports.uz” нашрининг маълум қилишича, шартномага кўра Сергеев клуб сафида 6 ойлик муддатда ижара асосида тўп суриши, агар жамоада яхши ўйин кўрсата олса қўшимча шартнома таклиф этилиши керак эди.

Бироқ ўз дебютини “Тянжин Теда”га қарши 14 дақиқалик ўйини (0 – 0) билан бошлаган ҳужумчининг Хитойдаги фаолияти жуда омадсиз ўтди. Умумий ҳисобда 14 маротаба (7 маротаба асосий таркибда) “Бейжинг Гоан” сафида майдонга тушган Сергеев 700 дақиқа майдонда тўп сурди ва атиги 1 маротаба гол урди холос. У ҳам бўлса, ҳамюртимиз Анзур Исмоилов (ҳимоячи!) тўп сурадиган “Чангчунг Ятай” жамоасига қарши ўйинда киритилган эди.

Хабарда таъкидланишича, “Бейжинг Гоан” футболчи билан шартнома тузишни истамаган ва футболчи “Пахтакор” клубида фаолиятини давом этириши мумкин. Амалдаги шартнома шу йил 31 декабрда ўз якунига етади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!