Тошкентлик фуқаро бировнинг Matiz`ини олиб қочишга уринди

10:55, 23 ноябрь

Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ИИБ навбатчилик қисмига Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг “Матиз” русумли автомобилини номаълум шахс олиб қочиб кетгани ҳақида хабар қилган

Воқеа жойига этиб келган ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланишича, ариза муаллифи автомашинасини Толариқ кўчасида жойлашган "Янгиобод ихтисослаштирилган бозори" олдидаги автомашиналар тураргоҳидан олиб қочиб кетилганлиги маълум бўлган, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.  

Тезкорлик билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида олиб қочилган автомашина Жарқўрғон кўчасида тўхтатилди. Жиноятни содир этишда гумонланувчи шахс Шайхонтоҳур туманида яшовчи 54 ёшли фуқаро бўлиб чиқди. Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!