Олимлар: Оғир,вазмин аёллар урушқоқ аёлларга қараганда камроқ маош олади

11:04, 23 ноябрь

Исроил ва Нидерландиялик олимлар оғир, вазмин феъл атворга эга бўлган аёллар ўзларининг урушқоқ ҳамкасбларига қараганда камроқ маош олади. Мазкур тадқиқот The European Journal of Work and Organizational Psychology журналида чоп этилди, деб ёзади “Вести”. 

Мазкур қарорга келишдан аввал олимлар Нидерландиядаги фирмалардан бирида ишловчи 1500 нафар аёллар ўртасида сўровнома ўтказди. 

Маълум бўлишича, оғир, босиқ аёллар кўпинча ўзлари олаётган маошдан кўнгли тўлади. Аёллардаги “вазминлик” даражаси эса махсус ишлаб чиқилган сўровнома ёрдамида аниқланди. 

Хайфа университети доктори Майкл Байроннинг фикрига кўра, бундай аёллар ишига олаётган маоши миқдоридан кўра кўпроқ меҳр беради. 

Худди шундай тенденция эркакларда ҳам мавжуд: оғир, босиқ эркаклар ҳам камроқ маош олади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!