Бола баландликдан йиқилаётган 11 ойлик укасини мўъжиза билан қутқариб қолди (Видео)

11:05, 23 ноябрь

Жажжи Эйтан йўргак столидан йиқилиб тушаётганди, аммо у 9 ёшли акаси Жозефнинг ғайриоддий реакцияси сабаб соғ-омон қолди.

ABC News ёзишича, воқеа АҚШнинг Флорида штатидаги уйлардан бирида содир бўлган. 35 ёшли Тайла Леви кичик ўғлининг таглигини алмаштираётган вақтда уни уйга вазифаларини бажараётган 6 ёшли Сион исмли ўғли чалғитган. Она бир сонияга уни тарк этган заҳотиёқ орқасида ётган Эйтан йўргак столидан ағдарилиб тушган. Шу пайт Эйтанга катта акаси 9 ёшли Жозеф ёрдамга ошиқди, у қандайдир мўъжиза билан укасини полдан бир неча сантиметр тепада ушлаб қолишга муваффақ бўлди.

Нима бўлганини англаган Тайла икки ўғлини ҳам бағрига босди. Унинг сўзларига кўра, Эйтан соғ-саломат, аммо Жозеф бўлган воқеадан ҳайратда ва 13,5 килограмм вазнли укасини қандай қуқтариб қолганини ўзи ҳам тушунмаяпти, аҳир бошқа ҳолларда у укасини кўтаришга ҳам кучи етмайди. Тайланинг айтишича, воқеа мўъжизадан бошқа нарса эмас, аҳир бу вақтда Жозеф ҳатто хонада ҳам бўлмаган, у шунчаки очиқ эшик олдидан тасодифан ўтиб кетаётган бўлган.

Барча воқеа хонадаги кузатув камерасига ёзиб қолдирилган. Ҳамма тинчлангач Тайла ва унинг эри ушбу видеони юз марта қайта томоша қилишган. Жозефни энди бутун оила қаҳрамон деб ҳисобламоқда. Бувиси ва буваси унга бунинг учун совға олиб беришмоқчи бўлишганида, у рад этди ва укасининг омон қолгани унинг учун катта совға эканлигини айтди.

Тала бу воқеани кўпроқ одамлар кўришларини ва фарзандларининг хавфсизлигидан огоҳ бўлишларини истади. “Ҳар бир сония фарзандингизнинг тақдирини ҳал этиши мумкин”, дейди у.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!