Муниса Ризаева ҳаётида рўй берган оғир айрилиқ ва Йигитали Мамажонов билан ҳамкорлиги ҳақида(Фото ва видео)

11:30, 23 ноябрь

Хонанда Муниса Ризаева “Сенсиз” деб номланган янги қўшиғига режиссёр Санжар Маткаримов ва клипмейкер Ёдгор Носиров билан ҳамкорликда суратга олмоқда. Клипдаги бош қаҳрамон образини актёр Йигитали Мамажонов ижро этди. 

“Sayyod.com” клип суратга олиш жараёнидан репортаж тақдим этди

“Бу йил ҳаётимда турли хил нохуш ҳолатлар бўлди. Ҳаётимда оғир айрилиқни бошдан кечирдим. Янги қўшиғим мен ўша пайтда ҳис этган туйғулар ва менинг руҳий ҳолатим ҳақида. Албатта буларнинг барчаси аллақачон ўтмишда қолди... Қўшиқ ‘Сенсиз’ деб номланади.  Қўшиқ муаллифи кўпчиликка манзур бўлган ‘Қайларда’ қўшиғини ёзган Дилноза Мирзохўжаева. У қалбимнинг торларини жуда яхши ҳис эта олди”,—дейди Муниса Ризаева.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!