Хуштаъм рагу - янгича овқат

11:33, 23 ноябрь

Зарур масаллиқлар: 500 гр. гўшт, 300 гр. қовоқ, 250 мл. шўрва (кубиклардан фойдалансангиз бўлади),  2 та картошка, 2 бош пиёз, 2 бўлак саримсоқ пиёз, 1 та сариқ булғор қалампири, 3 ош қошиқ ўсимлик ёғи, туз, мурч.

Тайёрланиши: 1. Гўштни тўртбурчак шаклда тўғраб, қиздирилган ўсимлик ёғида қовуринг. Пиёз ва саримсоқ пиёзни майдалаб тўғраб, қовурилаётган гўштга қўшинг.

2. Булғор қалампири, картошка ва қовоқни тўртбурчак шаклда тўғранг. Уларни ҳам қозонга солиб, қовуришда давом этинг. 15 дақиқадан кейин қайнатилган шўрвани солиб, туз, мурч сепинг-да, 50 дақиқа паст оловда димланг.

Тайёрланиш вақти: 80 дақиқа.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!