Хатамжон Кетмоновнинг ишончли вакили Косонсой тумани сайловчилари билан учрашди

11:38, 23 ноябрь

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Хатамжон Кетмоновнинг Наманган вилоятидаги ишончли вакили Дилором Абдурахимова Косонсой тумани сайловчилари билан учрашди.

Косонсой туманидаги 4-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби мажлислар залида бўлиб ўтган учрашувда БПТ раислари, «Истиқбол», «Фаол аёллар» қанотлари фаоллари, тарғиботчилар гуруҳи аъзолари, партия ходимлари, маҳаллий кенгаш депутатлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Ишончли вакил йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг таржимаи ҳоли ҳамда унинг Сайловолди дастури билан таништирди.

Сайловолди дастури бўйича сайловчилар ўз фикр-мулоҳазаларини иштирокчилар билан ўртоқлашдилар.

Шундан сўнг, сайловчилар номзоднинг Сайловолди дастуридан келиб чиқиб, ўзларини қизиқтирган саволларига ишончли вакилдан тегишлича жавоб олдилар.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!