Франциялик фуқаро қариндошидан мерос бўлиб қолган уйдан 100 килоли олтин топиб олди

21:11, 23 ноябрь

Франциянинг Эврё шаҳрида яшовчи фуқаро ўзига қариндошидан мерос бўлиб қолган уйдан 100 килоли олтин топиб олди, деб хабар беради “Tjournal”.

Топилманинг баҳоси тахминан 3,5 миллион евро деб баҳоланмоқда. 

ОАВда исми-шарифи маълум қилинмаётган эркак мерос бўлиб қолган уйга қизиқиш билдирмади ва уни сотиш учун савдо агентини таклиф қилди. Бироқ, мебелларнинг жойини ўзгартириш пайтида уйдан махфий жойлар топилди. Улардан бири шкаф тагида, бошқаси эса чойшаблар уюми остида жойлашган эди. Мазкур махфий жойлардан ҳар бирининг оғирлиги 12 килолик бўлган икки олтин бўлаги, етти килолик қуйма олтин ва 5 мингтадан кўпроқ олтин тангалар топилди. Уйнинг собиқ эгаси олтинни 50-60 йил мобайнида йиққан ва тегишли сертификатларни сақлаб қўйган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!