Неймар 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниши ва футболдан четлатилиши мумкин

21:17, 23 ноябрь

Испания суди «Барселона» клуби ҳужумчиси Неймар ва отасига нисбатан айбловни қайта кўриб чиқади. Шунингдек, каталонияликлар клуби собиқ ва ҳозирги президентлари Сандро Росель ва Хосе Бартомеу, ҳамда «Сантос»нинг собиқ президенти Одило Родригесларга ҳам айблов эълон қилинган.

DIS инвесторлик компанияси барча беш нафар иштрокчиларни фирибгарликда айблаб, қамоқ жазосига тортишни талаб этмоқда.

Marca нашрининг хабар қилишича, DIS компанияси фирибгарлик ва порахўрлик қилгани учун Роселни 5 йил, Бартомеуни эса 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этишни сўрамоқда. Неймар ва унинг отасини беш йилга қамоқ жазосига тортишни талаб этмоқда.

Бундан ташқари, компания барча айбланувчиларни 6 йил муддатга футболдан четлатилишига умид қилмоқда. Шунингдек, «Барселона» 195 млн евро компенсация пули тўлаши кераклиги айтилмоқда.

DIS компанияси Неймарнинг трансфер суммасининг 40%ига эгалик қилган. «Барселона» клуби «Сантос»га футболчини сотиб олиш учун 83,3 млн евро тўлаган бўлсада, DISга 17,1 млн еврогина улуш теккан.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!