Марказий банк раиси виртуал қабулхона очди

10:20, 24 ноябрь

Марказий банк расмий веб сайтида Марказий банк раисининг виртуал қабулхонаси иш бошлади. Қабулхона орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини узлуксиз қабул қилиш жорий этилди.

Бундан ташқари, ариза, таклиф ва шикоятлар Марказий банкда ташкил этилган ишонч телефони (0 800) 200-00-44 (Республиканинг барча ҳудудларидан қўнғироқлар бепул) орқали ҳам қабул қилинади.

Марказий банкнинг ишонч телефонига келиб тушган мурожаатлар оғзаки мурожаатлар сифатида кўриб чиқилади ва натижаси бўйича муаллифга маълум қилинади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси, Раис ўринбосарлари, департаментлар ва мустақил бошқармалар бошлиқлари томонидан ҳар куни соат 8:00 - 11:00 гача жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинади. Қабул масаласида (0 371) 212-62-05 телефони орқали мурожаат қилиниши мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!