Келажак етиб келди, яқинда ҳамманинг ўз учувчи аппарати бўлади!

10:35, 24 ноябрь

Одамларнинг йўл ҳаракати қоидаларидан ва йўлдаги тирбандликлардан озод қилиш ғояси ўтган асрнинг 30 йилларидаги фантаст ёзувчиларига тегишли эди, деб хабар берди “Nonbox.ru” нашри.

Аммо технология бир жойда қотиб қолгани йўқ, яқин кунларда автобус ва самолётда бирор жойга етиб боришни ўйламасдан, ҳар бир одам ўзининг шахсий учувчи аппаратида саёҳат қилиши мумкин бўлади. JetPack Aviation компанияси яқин кунларда бизни транспорт қарамлигидан озод этади ва самолардан ерни томоша қилдириб, манзилингизга етказадиган учувчи аппаратни ҳадя этишни ният қилган. Компания ҳозирча учувчи аппаратнинг нархини аниқ белгиламаган, аммо унинг баҳоси қиммат бўлмаслигини маълум қилди.

Бу учувчи аппаратнинг номи жетпак бўлиб, у ҳозирча одамни бор-йўғи 10 дақиқага юқорига кўтариши мумкин, аммо ҳар бир дақиқада 300 метр баландликка кўтарилади.

[url=http://img.darakchi.uz/][img]http://img.darakchi.uz/img/2016-11/24/1jnmwdtir8ln9pcjxrg1s768c.jpg[/img][/url] [url=http://img.darakchi.uz/][img]http://img.darakchi.uz/img/2016-11/24/ats7k2jwomgw5d9hcnklb2s2j.jpg[/img][/url]

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!