Гарет Бэйл унинг “Реал”даги энг яқин дўсти ким эканини ошкор қилди

10:37, 24 ноябрь

“Реал Мадрид” жамоаси ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл клубдошлари ҳақида ўз фикр билдирар экан, энг яқин дўсти ким эканини айтди.

“Лука Модрич клубдаги энг яқин дўстим. Бундан ташқари Модрич машғулотларда ҳаммадан кўп ишлайди. Роналду ҳақиқий маҳрат эгаси. Марсело ҳазилкаш ва ажойиб раққос. Пепе ва Рамос энг қўпол ўйичилар”, – деди уэльслик футболчи.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!