Ўзбекистонда 2016 йилда 13 минг тонна шифобахш асал етиштирилди

10:43, 24 ноябрь

Пойтахтимизда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан мамлакатимизда асаларичиликни ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан асал экспорт қилиш имкониятларини кенгайтиришга бағишланган давра суҳбати ўтказилди. 

Юртимизда бугунги кунда 11 минг 940 дан ортиқ асаларичилик субъекти рўйхатга олинган бўлиб, асалари оилалари сонини 567 минг 100 тадан, асал ишлаб чиқариш ҳажмини 12 минг 930 тоннадан оширишга эришилди, деб ёзади ЎзА. 

Сўнгги йилларда соҳани ривожлантириш учун зарур имтиёзлар берилди. Асаларичилик билан шуғулланувчи тадбиркорлар ва фермерларга банк кредитлари берилмоқда. Соҳанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, инвестицияларни жалб қилиш, асаларичиликка ихтисослашган хўжаликларни кўпайтириш, янги иш ўринларини яратиш, ички бозорни сифатли асал ва асал маҳсулотлари билан тўлдиришга доир имкониятлар яратилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!