3 хил гўштдан 3 хил стейк

10:56, 24 ноябрь

Балиқ гўштидан...

Зарур масаллиқлар: 2 бўлак балиқ гўшти, 2 ош қошиқ зайтун ёғи, туз, майдаланган розмарин, қора мурч.

Тайёрланиши: Туз, мурч ва розмаринни аралаштириб, балиқ гўшти бўлакларига яхшилаб суртинг. Зайтун ёғини қиздириб, балиқ гўшти бўлакларини солинг. Ҳар иккала томонини 5 дақиқадан қовуринг. Пишгач, фольга (зар қоғоз)га ўраб, 10 дақиқа қўйинг. Кейин дастурхонга тортишингиз мумкин.

 

Мол гўштидан...

Зарур масалликлар: 300 гр. мол гўшти, зираворлар, туз, мурч.

Тайёрланиши: Мол гўштини юпқароқ бўлакларга бўлинг. Кейин болғача ёрдамида яхшилаб уринг. Зираворлар, туз, мурч сепишни унутманг. Қуруқ товани қиздириб, гўштнинг Ҳар иккала томонини 8 дақиқадан паст оловда пишириб олинг.  

 

Товуқ гўштидан...

Зарур масаллиқлар: 300 гр. товуқ гўшти, 1 дона тухум, 50 гр. пишлоқ, зираворлар, майонез, туз, мурч.

Тайёрланиши: Товуқ гўштини юпқароқ бўлакларга бўлинг. Майонез, тухум ва қирғичдан ўтказилган пишлоқни аралаштиринг. Кейин товуқ гўшти бўлакларини аралашмага белаб олиб, зиравор, туз, мурч сепинг. 200 даражада қиздирилган газ печида 20-30 дақиқада пишади. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!