Нурсултон Назарбоев ҳукуматни фарзандларига мерос қилиб қолдирмаслигини маълум қилди

11:08, 24 ноябрь

Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат бошқарувини фарзандларига мерос қилиб қолдирмаслигини маълум қилди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.

“Ҳукумат бошқаруви бу оилавий бизнес дегани эмас. Мен ҳукуматни уларга мерос сифатида қолдира олмайман. Ҳукуматни кимга топшириш кераклиги Конституциямизда аниқ ва равшан қилиб кўрсатиб қўйилган”, деди Нурсултон Назарбоев.

Шу билан бирга Назарбоев 2020 йилгача мамлакатни бошқариш нияти борлигини айтиб ўтди. У 2015 йилда 5 йил муддатга Қозоғистон Республикаси президентлигига қайта сайланган.  

Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич қизи Дариға Назарбоева мамлакат парламенти сенати депутати этиб сайланган. Иккинчи қизи Динара Қулибоева эса йириклиги бўйича мамлакатда иккинчи ўринда турувчи банкнинг ҳамкор бошқарувчиси ҳисобланади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!