Лионель Месси клуб миқёсидаги халқаро мусобақаларда 100 та гол киритган биринчи футболчи бўлди

11:25, 24 ноябрь

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси “Селтик” клубига қарши (2:0) ЕЧЛ 5-турида иккита гол киритиб, клуб миқёсидаги халқаро турнирларда киритган голлар сонини 100 тага етказиб олди. Бу ҳақда “Championat.com” хабар бермоқда.

Месси Европа Чемпионлар лигасида 92 та, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 5 та ҳамда Европа Суперкубогида 3 та гол киритган.

Унинг азалий рақиби Криштиану Роналду ҳисобида халқаро клуб мусобақаларида 99 та гол киритган. Шулардан 96 таси ЕЧЛ доирасида, 1 таси клублар ўртасидаги ЖЧда ва 2 таси Европа Суперкубогида киритилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!