Салкам 1 йил кўл тубида ётган iPhone 4 ишлаб кетди

11:29, 24 ноябрь

АҚШнинг Ғарбий Пенсильвания штатида яшовчи муҳандис Дэниел Калгрен металқидирувчи  мослама ёрпдамида музлаб қолган кўп тубидан iPhone 4 аппаратини топиб олди. У кўл тубида бир неча ой ётганлиги маълум бўлди, деб ёзади “Tjournal”. Икки кундан сўнг аппарат ёқилди ва унинг эгаси ҳам топилди. 

Смартфоннинг эгаси Майкл Гунтрум гаджетни 2015 йил март ойида кўлда балиқ овлаётган пайтда тушириб юборган эди.  
2015 йилнинг сентябрь ойида кўл саёзлашди. 2016 йилнинг октябрь ойида эса смартфон 15 сантимертли балчиқ тагидан топилди.

Калгрен смартфонни қуритди ва икки кундан сўнг и ёқилди ҳамда ишлаб кетди. 

“Телефонни уйимга олиб келдим ва қуритдим,унинг ишлаб кетиши хаёлимга ҳам келмаган эди”,—дейди Дэниел Калгрен. 

Телефоннинг эгаси бўлмиш Гунтрум  смартфонни сервисга олиб бориб, тузаттириб онасига совға қилишни режалаштирмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!