Трампнинг онлайн дўконлари арча безакларини 150 доллардан сотмоқда

11:45, 24 ноябрь

АҚШнинг янги президенти Дональд Трампга тегишли онлайн-дўконларда арча безаклари 150 доллардан сотилмоқда, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри. 

Бу ўйинчоқлар қизил кепка шаклида ишланган бўлиб, кепкага сиёсатчининг “Американи янада буюк мамлакатга айлантирамиз!” деган шиори ёзилган ва 14 каратли олтин билан безатилган.

Арча безаклари миллиардер тарафдорларининг электрон хатларида эълон қилинган. Улар бундай арча безаги ҳар қандай арчани яшнатиб юборишига ишонч билдиришган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!