Ўзбекистон Кубоги–2016 финали учун чипталар сотувга чиқарилди

12:06, 24 ноябрь

Шу йилнинг 30 ноябрь, чоршанба куни Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида Ўзбекистон Кубоги—2016 финал учрашуви бўлиб ўтади. Финал учрашувининг бошланиш вақти соат 13:00 га белгиланган.

Қаршининг “Насаф” жамоаси аллақачон финал йўлланмасини қўлга киритган. Жамоанин финалдаги рақиби “Бунёдкор”/”Локомотив” жамоаларининг ярим финал жавоб учрашувидан кейин аниқланади. Ушбу учрашув 26 ноябрь, шанба куни “Бунёдкор” стадионида  соат 14:00 да бошланади.

Финал учрашуви ташкилотчилари томонидан учрашувга ҳозирдан чипталар тайёр қилинди. Қашқадарёлик футбол ишқибозлари учун қулайлик яратиш мақсадида, ушбу чипталар бугундан Қарши шаҳридаги “Марказий” стадион чиптахоналари орқали сотуви бошланди. Чипталар нархи 10 000 сўмдан қилиб белгиланган.

Хабарда таъкидланишича, чипталар миқдори чегараланган бўлиб, Қаршида 27 ноябргача сотилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!