25 ноябрь куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғади

12:08, 24 ноябрь

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 25 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қор ёғиш эҳтимоли бор. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсаётган шамол секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-9, кундузи 2-4 даража совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамол тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамол тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамол тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамол тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамол тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамол тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!