“Барселона” ва “Манчестер Сити” муддатидан аввал ЕЧЛ нимчорак финалига йўл олди

12:10, 24 ноябрь

“Барселона” ва “Манчестер Сити” клублари ЕЧЛ плей-офф босқичига муддатидан аввал йўл олди. Бу ҳақда “Sports.ru” хабар бермоқда.

Каталонияликлар 5-турда “Селтик”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, очколар сонини 12 тага етказиб олди ва биринчи ўрин билан нимчорак финалга чиқди.

“Шаҳарликлар” ҳисобда 8 очко мавжуд, "Боруссия М"да эса 5 очко. Яна бир тур қолганига қарамай, "Манчестер Сити" "Боруссия М" билан ўзаро ўйинда битта ғалаба ва 1 та дуранг қайд этгани учун ҳам кейинги босқичга йўл олди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!