Япониядаги ресторанлар автомобиль бошқаришдан воз кечган кекса ҳайдовчиларга чегирма эълон қилди

14:46, 24 ноябрь

Япониянинг Айти префектураси полицияси кекса ҳайдовчиларга ҳайдовчилик гувоҳномаси эвазига ресторанлдан имтиёз асосида овқатланиш ҳуқуқини беради, деб ёзади “Lenta.ru”.

Ҳуқуқ-тартибот органлари “Сугакия” ресторанлар тармоғи билан автомобиль бошқаришдан воз кечган кекса ҳайдовчиларга 15 фоиз чегирма асосида овқатлантириш масаласида келишиб олди. 

Кекса ҳайдовчилар Айти префектурасидаги 176 та ресторанда рамэн(лапша), гуруч, салатлар ва бошқа бир неча турдаги таомлардан истеъмол қилишлари мумкин.

Ресторанда тамадди қилиш учун чегирма полиция томонидан берилади. Бунинг учун кекса ҳайдовчилар полицияга мурожаат қилишлари ва ҳайдовчилик гувоҳномасини тақдим этишлари ва буни ифодаловчи сертификатни олишлари лозим. 

Айти префектураси маъмурияти шу йўл билан юз бераётган автоҳалокатлар сонини камайтиришга уринмоқда. 

Япониянинг бошқа ҳудудларида ҳам шунга ўхшаш дастурлар синовдан ўтказилмоқда. Бошқа префектураларда ҳайдовчилик гувоҳномасидан воз кечган кекса ҳайдовчилар умумий ҳаммомлар ва таксида юриш учун чегирмаларни қўлга киритади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!