Жастин Бибер мухлисининг юзига мушт туширди(Видео)

15:01, 24 ноябрь

Канадалик поп ижрочи Жастин Бибер мухлисининг юзига мушт туширди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда

23 ноябрь куни содир бўлган мазкур ҳодисанинг видеоси интернетда тарқалди. 

Маълум бўлишича, Жастин Бибер Барселона шаҳридаги концерт залига келаётганда мухлисларидан бирининг юзига мушти билан урган.

Бибер автомобилнинг туширилган ойнасидан ўзига тегинмоқчи бўлган мухлисини мушти билан “сийлади”. Оқибатда ўсмир йигитнинг юзидан қон оқа бошлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!