Болани бошидан жудо қилган энагани жиноий жавобгарликдан озод қилишлари мумкин

16:04, 24 ноябрь

Москвадаги оилалардан бирида ишлаган, тўрт ёшар боланинг қотиллигида айбланган энага Гулчеҳра Бобоқулова қамоқхона ўрнига руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилиши мумкин, деб ёзади Life нашри.

Суд жараёнида прокурор Бобоқуловани жиноий жавобгарликдан озод қилиб, руҳий стационарла юбориш кераклигини маълум қилди. Давлат айбловчисининг айтишича, у қилаётган ҳаракатларига ҳисоб бермаган ва ақлан носоғлом деб топилган

Шунингдек прокурор қизнинг ота-онаси талаб қилаётган 5 миллион рубль даъвони қондиришни ҳам талаб қилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!