Ўзбекистон терма жамоаси ФИФАнинг янги рейтингида 14 поғонага паслади

16:09, 24 ноябрь

Халқаро футбол федерацияси – ФИФА ноябрь ойи учун терма жамоалар рейтингини тақдим этди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойига нисбатан 14 поғона йўқотди. Октабр ойида 48-ўринни банд этган Ўзбекистон термаси ноябрь ойи рейтингида 62-ўринга тушиб кетди.

Осиё мамлакатлари орасида Ўзбекистон терма жамоаси Эрон (30-ўрин), Жанубий Корея (37-ўрин), Япония (45-ўрин), Австралия (48-ўрин) ва Саудия Арабистонидан (56-ўрин) кейин  6-ўринда бормоқда.

ФИФА рейтингини ҳамон Аргентина терма жамоаси бошқариб бормоқда. Ундан кейинги ўринларни Бразилия ва Германия эгаллаган.

ФИФА рейтингининг тўлиқ талқини билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин бўлади. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!