Ўқувчилар учун чиқарилган дафтар муқовасида Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино ва Навоийга тааллуқли маълумотлар чалкаштириб юборилди(Фото)

16:13, 24 ноябрь

Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчилари учун чиқарилган дафтар устидаги хатолар кенг муҳокама этилмоқда. Унинг уст қисмида Абу Райҳон Берунийнинг сурати акс этган бўлиб, тагига Абу Али Ибн Сино деб ёзиб қўйилган. Туғилган ва вафот этган йиллар эса Алишер Навоийга тегишли эканини кўриш мумкин, деб ёзади “Дарё”.

MY5 телеканали бошловчиси Дилшод Файз дафтар акс этган суратни Facebook саҳифасига жойлаштириб, «Абу Али Ибн Сино 990 йили Афшона қишлоғида туғилганмиди? Бу ўзи Берунийми ёки Навоийми», — деб изоҳ қолдирган.

Яна бир хато ибн сўзининг ҳам бош ҳарф билан бошланганидир.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!