Жиззахлик 27 ёшли келин ўз уйидан катта миқдорда пул ўғирлагани аниқланди

16:18, 24 ноябрь

Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаронинг уйидан кўп миқдордаги пуллари ўғирланган эди. Воқеа жойига етиб келган ички ишлар органлари ходимлари ўғри ётоқхонага кириш эшиги қулфини калит танлаш йўли билан очиб кирганлигини аниқлашди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.

Воқеа жойини кўздан кечириш ва жабрланувчининг қўни-қўшнилари билан олиб борган суриштирувлар жараёнида гумонланувчининг изига тушишди ва тезликда уни ушлашди. Аниқланишича, ушбу ўғирликни жабрланувчининг келини 1989 йилда туғилган аёл содир этган экан. Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!