Мадоннанинг ўғли наркотик модда сақлагани учун ҳибсга олинди

17:03, 24 ноябрь

Лондон шаҳри полицияси америкалик қўшиқчи Мадонна ва британиялик кинорежиссёр ва сценарист Гай Ричининг ўғли Рокко Жон Ричини ҳибсга олди, деб хабар беради “Lenta.ru”.  Унинг ёнидан марихуана топилган.

16 ёшли Рокко билан боғлиқ бу ҳодиса 28 сентябрда юз берган эди. Бироқ бу ҳақда энди маълумот берилмоқда. Таниқли хонанданинг ўғли айни дамда полиция участкасидан озод қилинган.  Рокко Камден тумани ёшлар ўртасида жиноятчилик билан курашиш бўйича бўлим назоратида бўлади. 

Рокко Лондондаги уйи яқинидаги Примроуз Хилл  туманида ҳибсга олинган. Унинг наркотик моддалар қабул қилаётганини кўрган қўшнилар полиция чақирган.

Чақирув бўйича етиб келган полициячилар Рокконинг кийимидан марихуана қолдиқларини топишди.  Унинг чўнтакларидан эса маълум миқдордаги наркотик моддалар топилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!