Европа Лигаси. Одил Аҳмедов “Карснодар”и ўз уйида очко йўқотди

08:42, 25 ноябрь

Европа Лигаси турнирининг гуруҳ босқичи 5-турида “Краснодар” жамоаси ўз майдонида “Ред Булл” футболчилари билан куч синашди.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори тўп тепаётган “Краснодар” 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашига қарамай, плей-офф босқичига йўлланма олди.

Эътиборлиси, ҳамюртимиз мазкур ўйинда 90 дақиқа тўлиқ ҳаракат қилди.

“Краснодар” (Россия) – “Ред Булл” (Австрия) 1:1 (0:1, 1:0)

Голлар: 0:1 – 37 Дабур, 1:1 – 85 Смолов.

“Краснодар” – Крицюк, Калешин, Налдо, Гранквист, Торбинский, Куасси (Газинский, 46), Каборе, Аҳмедов, Перейра (Лаборде, 58), Жоаозиньо (Измайлов, 74), Смолов.

“Ред Булл” – Вальке, Уиздом, Упамекано, Пауло Миранда, Ульмер, Самассеку, Радошевич, Лазаро, Бериша (Шлагер, 88), Гульбрандсен (Хван Хи Чхан, 73), Дабур.

Огоҳлантиришлар: Бериша (42), Калешин (57), Лаборде (76).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!