Европа Лигаси. “Зенит” қийинчиликсиз “Маккаби”ни мағлубиятга учратиб, қаторасига 5-ғалабасини расмийлаштирди

09:17, 25 ноябрь

Европа Лигаси гуруҳ босқичи 5-турида “Зенит” жамоаси ўз майдонида “Маккаби” футболчиларини қабул қилди.

Муросасиз кечган ўйинда питерликлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. Голларга Кокорин ва Кержаков муаллифлик қилди.

Қайд этиш керакки, “Зенит” гуруҳ босқичида 100 фоизлик натижа билан курашни давом эттирмоқда. Жамоа аввалги турдаёқ мусобақа плей-офф йўлланмасига эга бўлганди.

“Зенит” (Россия) – “Маккаби” Тел-Авив (Исроил) 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 44 Кокорин, 2:0 – 90 Кержаков.

“Зенит” – Лодигин, Новосельцев, Нету, Кришито, Жирков (Ломбертс, 75), Гарсия, Витцель, Мак, Жулиано, Жоржевич (Дзюба, 46), Кокорин (Кержаков, 66).

“Маккаби” Тел-Авив – Райкович, Даса, Тиби, Филипенко, Бен Харуш, Медуньянин (Перец, 81), Голаса, Игьебор, Бен Хаим (Ехезкель, 46), Бен Басат, Скарьоне (Бенаюн, 46).

Огоҳлантиришлар: Кришито (74), Витцель (79), Перец (83), Ехезкель (88), Игьебор (90).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!