Францияда 1 декабрь куни ҳужумлар қилишга тайёрланаётган террорчилар қўлга олинди

10:17, 25 ноябрь

Францияда Парижнинг “Диснейленди” ва Елисейида ҳужум уюштирмоқчи бўлган террорчилар қўлга олинди, дея хабар беради Sky News.

Маълумотларга кўра, терактлар 1 декабрга режалаштирилган.

Гумондорлар орасида – ёши 29 дан 38 гача бўлгин французлар, марокашликлар ва афғонлар бор. Уларни Марсель ва Страсбургда қўлга олишди.

Махсус хизмат вакиллари смартфонлар орқали юборилаётган маълумотлар орқали терактни олдини олишга муваффақ бўлишди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум вақти ва жойлари ҳақида буйруқ Суриядан берилган.

Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь куни Парижда бир вақтнинг ўзида бир нечта теракт содир бўлган бўлиб, 130 киши ҳалок бўлган ва 350 нафари яраланган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!