Жозе Моуриньо Уэйн Рунидан кўп нарса кутмоқда

10:19, 25 ноябрь

“Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо “Фейеноорд”га қарши (4:0) ўйиндан сўнг учрашувдаги голлардан бирига муаллифлик қилган Уэйн Руни ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтди.

“Уэйн Руни яхши ўйин кўрсатди. У бутун жамоа сингари зўр ўйнади. Ҳисоб 1:0 бўлганида кўрпоқ гол уришга интилдик ва мақсадимизга эришдик.

Руни жамоага Европа Лигасида ғалаба қозонишга ёрдам берса яхши бўларди. “МЮ” ушбу совринни ҳеч қачон ютмаган. Европа Лигаси энг йирик турнир эмаслигини биламан. Лекин уни ютиш ёқимли бўларди”, – деди португалиялик мутахассис.

Маълумот учун, 31 ёшли Уэйн Руни еврокубок баҳсларида 39 та гол киритган. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!