Бухоро вилоятида туризм соҳаси ривожланмоқда

10:41, 25 ноябрь

2016 йилнинг 9 ойлик натижаларига кўра, меҳмонҳоналар ва сайёҳларни жойлаштириш бўйича янги меҳмонхоналар қуриш, мавжудларини қайта таъмирлаш бўйича дастурга киритилган 6 та объект ўз фаолиятини йўлга қўйди, деб хабар беради “Ўзбектуризм” МК матбуот хизмати. 

Жумладан, Бухоро шахрининг Пойи Остона кўчаси 4-уйда жойлашган “Хуржун” мадрасаси тўлиқ таъмирланиб мазкур объектда 20 ўринга мўлжалланган меҳмонхона, Мустақиллик кўчаси ёқасида 36 ўринли замонавий меҳмонхона, Олот тумани Чандир ҚФЙ ҳудудида 80 ўринга мўлжалланган замонавий меҳмонхоналар қурилиб фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, “Сиявуш-Ф” ХКга қарашли “Сиявуш” меҳмонхонасида қўшимча 20 ўрин, “Чор Минор Гранд” МЧЖ га қарашли “Рангрез” меҳмонхонасида қўшимча 40 ўрин, Заргарон Люкс” МЧЖ га қарашли “Заргарон Плаза” меҳмонхонасида қўшимча 80 ўрин қуриб фойдаланишга топширилди.

“Кабутар-Омад” МЧЖ га қарашли “Шарқ” мехмонхонаси қўшимча 40 ўрин ва “Кавсар Букҳара” МЧЖга қарашли “Султан” меҳмонхонаси қўшимча 30 ўринли замонавий меҳмонхона биносининг қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, йил якунига қадар Бухоро шаҳрининг Хамза кўчаси ёқасида 20 ўринли замонавий меҳмонхона қуриб фойдаланишга топшириш кутилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!